"Навбаҳор"нинг омадсиз серияси тугайдими?

Бугун Суперлиганинг 3-тур баҳслари старт олади. Марказий учрашувга "Пахтакор" стадиони мезбонлик қилади. Майдон эгалари Тошкент вақти билан 19:30да Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилишади.

photo_2023-03-15_18-50-53

Самвель Бабаян шогирдлари бугун нафақат ғалаба учун, жамоанинг "шерлар"га қарши нохуш анъанасига чек қўйиш учун ҳам ҳаракат қилишади. Яқин ўтмишга назар солсак, "Пахтакор"ни Ўзбекистон чемпионати доирасида енгиш наманганлик футболчилар учун имконсиз вазифага айланиб қолди.

photo_2022-09-21_18-14-36

Бундай воқеа охирги бор 2018 йилнинг ёзида содир бўлган. Баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошқарган ўйинда Игорь Голбан томонидан киритилган ягона тўп Илҳом Мўминжонов шогирдлари ғалабани тантана қилиши учун етарли бўлган эди.
photo_2018-07-29_01-10-35
Суперлига, 19-тур. 28.07.2018
"Навбаҳор" 1:0 "Пахтакор" ("Марказий" ўйингоҳ, 21450 мухлис)
Гол: Игорь Голбан (52)

"Навбаҳор": Дилшод Ҳамроев, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Дарко Станоевич, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Остон Ўрунов, Шерзод Каримов (Илҳом Бойдадаев), Азиз Турғунбоев (Аюбхон Нўмонов), Дарко Никач (Рўзимбой Аҳмедов).
Захира: Акбар Тўраев, Томислав Пайович, Дилшод Жабборов, Равшан Дўсматов, Сардор Сулаймонов, Азамат Алланиёзов. Бош мураббий: И. Мўминжонов.

"Пахтакор": Элдор Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Фаррух Сайфиев, Дилшод Раҳматуллаев (Жамшид Искандеров), Азимжон Аҳмедов, Тиаго Безерра, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан (Баҳром Абдураҳимов), Исма Гонсалвеш (Игорь Сергеев).
Захира: Александр Лобанов, Егор Кримец, Камолиддин Тожиев, Ҳожиакбар Алижонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Владимир Козак. Бош мураббий: Шота Арвеладзе.

photo_2018-07-29_16-15-16

Шундан кейин бу жамоалар Суперлига доирасида 11 марта тўқнаш келишди. Улардан 4тасида "шерлар" ғалаба қилган бўлса, 7 ўйинда кучлар тенг келди.

"Лочинлар"нинг "Пахтакор" майдонидаги ғалабасига тўхталадиган бўлсак, янада узоқроққа — нақ 28 йил ортга қайтишимиз керак. Наманган клубининг Ўзбекистон чемпионатлари доирасида Тошкентда қўлга киритган ягона ғалабаси 1995 йилги мавсумнинг 2-даврасига тўғри келади. Ўшанда "Навбаҳор" Олег Шацких ва Зафар Мусабоевнинг голлари зафар қучган. Мезбонларнинг ягона голи эса Абдуқаҳҳор Маърифалиевнинг номига ёзилган.

Навбаҳор_-_1996_-_2016_ўйини_шоу_-_3

Сўзимиз охирида учрашувларнинг умумий тарихига қарамаймиз. Эртага мазкур жамоалар Суперлига доирасида 65-марта тўқнаш келишади. Олдинги 64 ўйиннинг 39таси "Пахтакор", 13таси "Навбаҳор" фойдасига ҳал бўлган.

Фахриддин Рўзиев

Муаллифнинг бошқа материаллари: ФР: Афғонистонни ютсак, мундиалга чиқолмасдик...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!