"Навбаҳор"нинг "Қизилқум"га қарши учрашувлардаги статистикаси қандай?

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Мазкур жамоаларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, томонлар 45 марта ўзаро рўбарў келган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 18 марта, “Қизилқум”  эса 14 марта ғалаба қозонган, 13 та учрашувда эса дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича устунлик наманганликлар томонида -  58–47.

Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 67, “Қизилқум” эса 55 очкони қўлга киритган. 

Превью. Навбаҳор Қизилқум ўйинига

Наманганликларнинг навоийликлар устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:0 бўлса, “Қизилқум”нинг бу борадаги натижаси 3:0 га тенг.

Ушбу клубларнинг Наманганда бўлиб ўтган 22 та учрашувидан 11 тасида “лочинлар” зафар қучган, 7 та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган, 4 та баҳсда навоийликлар ғалаба қозонган. Намангандаги ўйинларда “Навбаҳор” 35 та гол уриб, ўз дарвозасидан 19 та тўп ўтказиб юборган.

Мазкур жамоаларнинг жорий мавсумнинг 1-даврасида бўлиб ўтган баҳсида наманганликлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди. “Қизилқум”нинг ягона голига  нигериялик ҳужумчи Пол Комолафе муаллифлик қилган бўлса, “лочинлар”дан тўпларни Азимжон Аҳмедов (пенальтидан) ва Рустамжон Ашурматов киритганди.  

Жамоаларнинг барча ўйинлари натижалари қуйидагича кўринишга эга:

2000 йил

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 0:2

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 1:2

2001 йил

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 1:0

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 3:1

2002 йил

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 4:0

2003 йил

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 2:2

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 0:2

2004 йил

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 5:2

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 2:2

2005 йил

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 2:1

2006 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:0

2007 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:2

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:1

2008 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

2009 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

2010 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1

2011 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0

2012 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:0

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1

2013 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0

2014 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:0

2015 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:2

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:1

2016 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:2

2017 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:2

2018 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:0

2019 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:2

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:1

2020 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0  

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:2

2021 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:0

2022 йил

“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:2

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашуви 16 сентябрь куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 18:30 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!