"Навбаҳор"нинг собиқ мураббийи мафияга аралашганми?

“Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис футболчилик даврида нега “Манчестер Юнайтед”дан кетгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.

- “Манчестер Юнайтед”ни кетишим ҳақида кўп миш-мишлар юради. Кимдир мени мафияга аралашганимни айтади, бошқаси казинода ютқазганимни сабаб қилади. Сариқ матбуот бу миш-мишларни назардан қочирмаган.

Аслида мен МЮни клуб шифокори туфайли тарк  этганман. У мени икки томонлама чуррам бўлишига қарамай, ўйнашга мажбур қилган. Мавсумни базўр охирига етказиб, операцияга ётганман. Жарроҳлик амалиётидан кейин клуб шифокори ва сэр Алекс Фергюсонга овозимни кўтарганман.

Шифокор шундан сўнг, узр сўради, лекин мен кетишга қарор қилиб бўлгандим. Менга тўғри маслаҳат берадиган одам йўқ эди. “Эвертон”га ўтиб кетганимдан кейин турли миш-мишлар тарқала бошлади.

Ҳозирги ақлим бўлганида Фергюсон билан бўлган суҳбатни тўғри қабул қилиб, “Манчестер Юнайтед”да қолардим. Балки Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиқардим, - деди Андрей Канчельскис.

Канчельскис 1991-1995 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган ва икки марта Англия чемпиони бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!