Навбатдаги муҳим баҳс олдидан "Реал" қийин аҳволда қолди (қайднома)
Испания Ла Лигаси сўнгги турлари қизигандан қизиб бормоқда. 36-турдан ўрин олган учрашувни амалдаги чемпион "Реал" меҳмонда, "Гранада"га қарши ўтказади.
Мазкур ўйин учун "қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан қайдномани маълум қилди. Ундан 20 нафар футболчи ўрин эгаллади. Ушбу рўйхатдан жароҳати сабаб Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Дани Карвахаль, Лукас Васкес, Марсело ҳамда Ферлан Менди тушиб қолди. Қизиғи, бош мураббий мазкур ўйинда атиги 4 нафар номинал ҳимоячи хизматидан фойдаланиши мумкин.
Улар ўрнига "Кастилья"дан Мигель, Марвин ва Бланко асосий жамоага жалб этилди. Эслатиб ўтамиз, "Гранада" - "Реал" беллашуви Тошкент вақти билан 14 май куни 01:00 да старт олади.
36-тур олдидан "қироллик клуби" 74 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. 10-поғонадаги "Гранада" ҳисобида эса, 45 очко мавжуд.
Фикрлар