Навоий вилоятида футбол бўйича Республика очиқ турнири бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни янада оммавийлаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, жорий йилнинг 5 октябр куни Навоий вилояти Кармана Туманида  ЎФА ва Навоий вилоят футбол ассоциацияси ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган футбол бўйича Республика очиқ турнирига старт берилди. 
 
Ушбу мусобақада 2006-2007 йилларда туғилган болалардан иборат жамоалар иштирок этишади.
 
Мусобақада ғолиб чиққан жамоалар Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Навоий вилоят футбол ассоциациясининг эсдалик совғалари билан тақдирланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!