Навоийда ракетамоделчилар баҳслари бўлиб ўтмоқда
Ads

Навоий шаҳрида ракетамодел бўйича Ўзбекистон биринчилиги ва чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда республикамизнинг қарайб барча вилоятларидан спортчилар ўз кўргазмаларини намойиш этишмоқда.

Биринчилик ва чемпионатда турли ёш тоифаларида иштирокчиларнинг конструкторлик салоҳияти маҳсули ҳакамлар томонидан баҳоланади. “Энг яхши” деб топилган ракетамоделлари эгаларига нуфузли халқаро мусобақалар, жаҳон чемпионати, кубогида иштирок этиш йўлланмаси тақдим этилади, – дейди Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори Шарифжон Мўминжонов.

Дарҳақиқат, турли йилларда терма жамоамиз сафида Олга Ибрагимова, Фарход Бакиев, Шовқиддин Дусиев, Игор Ибрагимов, Шахбоз Бафоевлар жаҳон кубоги, жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишган.