"Navruz Cup-2022". Бугунги ўйинларни қайси ҳакамлар бошқаради?

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, турнир доирасидаги илк ўйин – Уганда ва Тожикистон ўртасидаги баҳсни Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Унга қанотларда Александр Сидоров ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. Акобирхўжа Шукуруллаев эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

Шунингдек, Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувида бош ҳакамлик тожикистонлик Насрулло Кабировга ишониб топширилди. Унга қанотларда Исмоил Нуралиев ҳамда Вафо Караев ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси эса Сайёджон Зайниддиновга юклатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!