"Navruz Cup-2022". Ўзбекистон, Уганда ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам Наманганда тантанали кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек, Наманган “Navruz Cup-2022” халқаро футбол турнирига мезбонлик қилади.

Навбатдаги ФИФА кунлари айнан Наманганда “Navruz Cup-2022” турнири ташкил этилади. Мазкур мусобақада 4 та терма жамоа иштирок этади.

Кеча қўшни Тожикистон футбол терма жамоаси Наманганга етиб келганди. Бугун халқаро футбол мусобақаси навбатдаги иштирокчилари – Уганда, Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари, турнир ташкилотчилари Наманган халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Терма жамоалар бугундан эътиборан тайёргарликни бошлайдилар.

навруз

“Navruz Cup-2022” халқаро турнири иштирокчиларини кутиб олиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуритдинов иштирок этди.

"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!