"Navruz Cup". Финал ва 3-ўрин учун ўтказиладиган баҳсларни бошқариб борадиган ҳакамлар маълум
Хабарингиз бор, Наманганда "Navruz Cup" турнири ўтказилмоқда.
Турнирнинг 3-ўрини учун кечадиган ўйин — Тожикистон ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги баҳсни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.
Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Александр Сидоров ёрдам беради. Рустам Лутфуллин эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради.
Шунингдек, Уганда ва Ўзбекистон ўртасидаги финал учрашувида бош ҳакамлик Сайёджон Зайниддиновга ишониб топширилди. Унга қанотларда Вафо Караев ва Исмоил Нуралиев ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси эса Насрулло Кабировга юклатилган.
Фикрлар