Найнгголан:
Ads

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан кеча бўлиб ўтган “Челси”га (3:3) қарши баҳсда жамоаси рақибга нисбатан яхшироқ ўйнаганлигини таъкидлаб ўтди.

“Ўйлайманки биз ажойиб ўйин кўрсатдик. Майдонда ўзимизни жуда яхши ҳис қилдик ва шу боис мағлубиятдан қутилиб қолдик. Қийин учрашувда бир очко бўлса ҳам қўлга киритганимиздан хурсандмиз.

Биз кўп вазиятларда тўпни осонгина йўқотдик. Бироқ, шунга қарамасдан рақиб  дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни ярата олдик. Ўйлайманки, бугун биз “Челси”дан кўра яхшироқ ўйнадик”, - дейди бельгиялик футболчи.