Назорат бахсида "Цементчи" Олий лига вакили "Нефтчи" билан дуранг ўйнади

Кеча Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси Фарғонадаги марказий "Истиқлол" ўйингохида Олий лига вакили бўлган ва сўнгги вақтларда бош мураббий Вадим Абрамов қўл остида ажойиб жамоага айланиб бораётган "Нефтчи" жамоасининг оптимал таркибига қарши майдонга тушдилар. Бу ҳақда "Цементчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Биринчи бўлимда жамоа Олий лига вакилларига қарши хеч қандай хадиксиз учрашув олиб бордилар ва биринчи бўлимда кўплаб хавфли вазиятлар яратиб ундан унумли фойдалана олмадилар. Рақиб жарима майдончаси атрофида содир бўлган бир нечта жуда қулай стандарт вазиятларини эса қувсойлик футболчилар ҳар сафар ноаниқ бажариб ҳавога совуравердилар.

"Нефтчи" жамоасида эса Музаффар Музаффаровнинг биргина жаримадан йўллаган ноаниқ зарбасидан бошқа бирор бир хавфли вазиятларсиз биринчи бўлимни якунладилар. Яъни дастлабки бўлим тулиқ "Цементчи"нинг устунлигида ўтди. 

Иккинчи бўлимда Нефтчи жамоасидан Мансур Саидов, Мўйдин Мамазулумов, Дилёрбек Эрматовлар каби бир катор футболчилар алмаштирилди. Уларнинг ўрнига Абрамов  Отабек Хайдаров, Темур Хакимов,  Шоғуломов ва Ризо Айвазов каби хужумчиларни майдонга тушириб, 3 та ҳужумчи билан ҳаракатлана бошлади. Табиийки, бу ҳолат натижасида навбатдаги бўлимда "Нефтчи" жамоаси аьзолари хам қувасойликлар дарвозаси олдида бир нечта вазиятлар ярата бошладилар.  Яъни иккинчи бўлимда тушганлар жамоа ҳужумларини анча кучайтирди.

Бундай ҳужумларга карши "Цементчи" жамоаси аъзолари ҳам тез-тез ажойиб қарши ва позицион ҳужумларни амалга ошириб турдилар. Ана шундай ҳужумлардан бирида  жамоадошларининг тўп узатиши натижасида Исоқов жудаям қулай вазиятга чикиб борди ва дарвозага икки метр масофа қолганда "Нефтчи" жамоаси ҳимоячилари ҳужумчининг орқасидан чалиб энг сўнгги фолни ишлатишга мажбур бўлдилар.

Ҳакам пенальти белгилади. Белгиланган 11 метрлик жарима зарбасига яқинлашиб келган Рахматилло Мелибоев эса Абдумавлон Абдужалилов кўриклаётган дарвозани аниқ нишонга ола билмади ва ҳисоб узгармай колди. 

Шундан кейин ҳам жамоалар кўплаб ҳужумлар уюштириб турдилар, лекин учрашув сўнггига қадар ҳам ҳисоб ўзгармади.

Ўртоқлик ўйини

"Нефтчи" - "Цементчи" 0-0

Учрашувдан сўнг "Цементчи" жамоаси раҳбарлари футболчиларга 2 кунлик кичик таътил берди. Жамоа аъзолари хордиқдан сўнг 4 август куни яна ўз кароргохида йиғилиб навбатдаги йиғинни бошлайдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!