18 ёшли Нурали Абдуқодир Ҳусанов изидан Европага йўл олди

  • 23 декабрь, 16:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қозоғистон футболининг умидли ёшларидан Бакдаулет Нурали Беларуснинг “Энернетик-БГУ” клубидаги йиғинларда иштирок этмоқда, деб хабар тарқатди sports.kz сайти журналист Элдар Аманбаевга таянган ҳолда.

Tecno

- “Ордабаси”нинг ҳужумчиси ҳисобланган Қозоғистон Премьер-лигасининг дебюнтанти  Бакдаулет Нурали биринчи ўқув-машғулот йиғинини Беларусда, “Энергетик-БГУ” жамоаси сафида ўтамоқда.

Минск клуби бу йил Иккинчи лигада ғолиб чиқди ва энди Биринчи лига баҳсларида иштирок этади. Бакдаулет Нурали 26 декабрь куни Қозоғистонга қайтади ва янги йилнинг бошида минскликларнинг иккинчи йиғинига жўнаб кетади.  Ана ўша йиғинда унинг клубдаги келажашги ҳал бўлади, - деб ёзди Элдар Аманбаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бакдаулет Нурали ўзи учун Қозоғистон чемпионати юқори дивизионидаги дебют мавсумида 12 маротаба майдонга тушди ва ҳали самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ.

Ахборотни тарқатган sports.kz сайти қозоқ футболчисининг ҳаракатларини ўзбекистонлик машҳур футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг фаолиятига қиёсламоқда.

-    Таъкидлаш жоизки, “Энергетик-БГУ”да ўз вақтида бугунги кундаги Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир  ўйнаган ва кейинчалик бу ердан 2023 йилда  Франциянинг “Ланс” клубига ўтиб кетган, - деб ёзди sports.kz сайти.

Дарҳақиқат, Абдуқодир Ҳусанов “Бунёдкор” академиясида тарбияланган ва 2022 йили Беларусга йўл олиб, ўша даврда олий лигада ўйнаган “Энергетик-БГУ” машғулотларига қўшилган. Кейинчалик бу жамоа сафида профессионал фаолиятини бошлаб, қисқа фурсатда Франция чемпионатига ва 2025 йилнинг 20 январида “Манчестер Сити” жамоасига қўшилган.

Бугунги кунда transfermarkt.world портали экспертлари томонидан трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланаётган 21 ёшли легионеримиз Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади.

Бундан ташқари, Абдуқодир Ҳусанов Европанинг энг кучли беш чемпионатидан иккитаси – Лига 1 ва Премьер-лигада ўйнаган биринчи ва ҳозирча ягона марказий осиёлик ўйинчи сифатида ҳам қадрланади.

Футбол экспертлари Ҳусановнинг топ-лигалардаги муваффақияти осиёлик ёш футболчиларга Европага йўл очиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Хорижлик эксперт Ўзбекистонга Роналду бошчилигидаги Португалияни енгиш йўлини айтди

Шомуродов 2025 йилнинг сўнгги ўйинини ҳам “ёндирди”!

Ҳусанов, семириб кетма!

Фабио Каннаваро “ЖЧ-2026” олдидан барча муаммоларни очиб берди

Каннаваро: Кутиб чарчадим!

Жойини Нуньешдан қайтиб олган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Гвардиола Ҳусановни танқид қилган мураббийни “разбор”га чақирди

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!