Хорижлик эксперт Ўзбекистонга Роналду бошчилигидаги Португалияни енгиш йўлини айтди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги иштироки ва бўлажак мундиал гуруҳ босқичида Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан ўйин турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Қозоғистонлик футбол шарҳловчиси Ербол Каиров жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик футболчиларнинг гуруҳдан чиқиш имкониятларига баҳо берди ва Португалияга қарши қандай қилиб самарали ўйнаш мумкинлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Ўзбекистон Португалияга қарши ўйинни интизомли ҳимоя ва сабр-тоқат асосида қуриш керак. Уларга қарши очиқ футбол ўйнаш мумкин эмас, айниқса, Бруну Фернандеш ва Рафаэль Леау каби футболчиларга бўш ҳудуд қолдириб бўлмайди. Улар концентрация йўқолган заҳотиёқ рақибни жазолайди.
Ўзбекистон учун ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаш – бу суперсенсация даражасидаги масала, дейиш мумкин. Иккинчи ўринга кўтарилиш жуда қийин, аммо назарий жиҳатдан ҳал қилиниши мумкин бўлган вазифа.
Бунинг учун ўзбеклар Колумбия ва плей-офф орқали мундиалга келадиган рақибга қарши учрашувларни муваффақиятли ўтказиши ва Португалияга қарши баҳсни барбод қилиб қўймаслиги талаб этилади.
Реал мақсад эса, камида учинчи ўрин учун курашиш ва энг яхши саккизта учинчи ўрин эгаларидан бири сифатида плей-офф босқичига чиқишдан иборат. Бунинг учун учала ўйинда ҳам имкон қадар очко олиш, камида тўрт очко тўплаш ва тўплар нисбатини меъёрда ушлаш зарур,- деди Ербол Каиров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги дебют учрашувини 18 июнь куни энг кучли терма жамоалардан ҳисобланган Колумбияга қарши Мексикада ўтказади.
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари алоҳида қизиқиш билан кутаётган Португалия терма жамоасига қарши иккинчи тур учрашуви 23 июнга белгиланган.
Гуруҳдаги сўнгги баҳс – 27 июнда плей-оффдан муваффақиятли ўтган терма жамоа билан бўлади. Охирги икки ўйин АҚШ майдонларида ташкил этилади.
18 ёшли Нурали Абдуқодир Ҳусанов изидан Европага йўл олди
Шомуродов 2025 йилнинг сўнгги ўйинини ҳам “ёндирди”!
Ҳусанов, семириб кетма!
Фабио Каннаваро “ЖЧ-2026” олдидан барча муаммоларни очиб берди
Жойини Нуньешдан қайтиб олган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Гвардиола Ҳусановни танқид қилган мураббийни “разбор”га чақирди



Фикрлар