Назорат ўйини. "Динамо" Жанубий Корея чемпионига мағлуб бўлди

CHERY AUTO

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси БААдаги йиғин доирасида иккинчи ўртоқлик учрашувини Жанубий Кореянинг "Улсан Ҳюндэ" клубига қарши ўтказди.

Tecno

Дубайда ўтган учрашувнинг 18-дақиқасида Марко Станоевичнинг узатмасидан кейин Миржаҳон Мираҳмадов тўпни Ратиньога етказди ва у ҳисобни очди – 1:0.

25-дақиқада корейслар жарима зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирган бўлса, 55-дақиқада рақиб ўйинчиси чамаси 35 метрдан гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди – 2:1. 

"Динамо"нинг асосий таркиби: Равшанбек Ягудин, Манучеҳр Сафаров, Олександр Кучеренко, Миржалол Жумабоев, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Ратиньо, Санжар Қодирқулов, Марко Станоевич, Ойбек Ўрмонжонов, Фирдавс Абдураҳмонов, Миржаҳон Мираҳмадов.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!