Назорат ўйини. ОКМК Украина клубини мағлуб этди

ОКМК Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида иккинчи ўртоқлик ўйинида Украинанинг "ЛНЗ Черкаси" клуби билан куч синашди. Кескин ва шиддатли ўтган назорат беллашувида Миржалол Қосимов шогирдлари ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 20-дақиқасида рақиб ҳимоячиларини хато қилишга ундаган Кристиан Барбут ҳужумни гол билан якунлади.

Иккинчи бўлимнинг сўнгига яқин, аниқроғи 85-дақиқада Нодирбек Абдураззоқовнинг стандард вазиятдан оширган тўпини, жарима майдончаси ичида турган Азизбек Холмуродов кучли зарбаси билан дарвозага аниқ йўллаб орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 

Учрашув шу тариқа олмалиқикларнинг ғалабаси билан якунланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!