Недвед: Роналдунинг хоҳиши ишимизни осонлаштирди

“Ювентус” клуби вице-президенти Павел Недвед Криштиану Роналдунинг трансфери ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Португалиялик футболчи ёзда Мадриднинг “Реал” жамоасини тарк этган эди.

Бундай харид клуб учун олдинга бир қадам дегани. Биз ЕЧЛда зафар қучишни истаймиз. Роналдунинг трансферини товон пули 100 миллион еврогача туширилганда амалга ошириш мумкин.

– Яна қўшимчасига Криштианунинг хоҳиши ҳам бор. Унинг ўзи “Реал”дан кетишни истади, – дейди Недвед.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ҳозирча расмий ўйинларда гол урганича йўқ.