"Нефтчи" — "Қўқон-1912" учрашувида пенальти бормиди? ЎФА Ҳакамлар бўлими вазиятга аниқлик киритди (видео)

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Қўқон-1912" учрашувининг 86-дақиқасидаги вазият ЎФА Ҳакамлар бўлими мутахассислари ва бошқа экспертлар томонидан ўрганиб чиқилди.

ВАР томонидан "Қўқон-1912" дарвозаси томон пенальти белгиланган мазкур вазиятда ҳимоячи ташаббуси билан яққол контакт бор деб топилди. Қўқонликлар ҳимоячиси ўз йўналишини ўзгартиргани сабаб унинг чап тиззаси ҳужумчининг ўнг оёғига теккан. Ўйин қоидаларига мувофиқ бундай вазият қоидабузарлик ҳисобланади ва пеналти тўғри белгиланди деган хулоса чиқарилди.

ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!