Ads

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси йиғинида бўлиб турган бир неча футболчилар билан клуб расмий битимга келишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Яқинда Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов ҳамда Жалил Кимсанов билан шартнома тузилганлиги ҳақида маълум қилгандик. Эндиликда яна бир қатор ўйинчилар расман “Нефтчи” футболчисига айланишди.

Улар қуйидагича: Фарруҳ Турдалиев, Элёр Мамасолиев, Суннатилла Эрматов, Отабек Аҳмаджонов, Аббос Махсталиев, Абдул Азиз Юсупов, Шукурали Пўлатов, Авазбек Ўлмаcлиев, Аброр Исмоилов, Абдураҳмон Абдулҳақов.

Шунингдек, “Нефтчи” йиғинида яна бир қанча футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Агар улар ҳам мураббийлар штабига мақул келса, шартнома имзоланади. Айтиш керакки, “Нефтчи” жамоасида селекция ишлари қизғин тарзда давом этмоқда. Тошкентда йиғин ўтказаётган жамоа таркибига шу кунларда Япония ва Украинадан футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.