"Нефтчи" 3 нафар футболчи билан хайрлашди

"Нефтчи" жамоаси 3 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Жорий мавсум тугаётганлиги ва янги футбол мавсумига тайёргарлик яқинлашаётганлиги муносабати билан айрим футболчилар ўзлари ёқтирган жамоалар билан келишиб, ҳозиргача фаолият юритган клублари билан хайрлашмоқдалар. Бундай футболчилар "Нефтчи"да ҳам бор. Жамоа раҳбарияти ва мутахассислари клубни тарк этаётган Владимир Назаров, Улуғбек Хошимов, Нодирхон Неъматхонов ва бошқаларга Фарғона футболини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссалари учун самимий миннатдорчилик билдириб, янги жамоаларида янги муваффақиятларга эришишларини тилаб қоладилар", - дейилади хабарда.

Шу тариқа, Хошимов, Назаров ва Неъматхонов келаси мавсум бошқа клублар сафида ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!