“Нефтчи” 4 ой ўйнамаган футболчисига 8 млн сўм тўлаб бериши керак

“Нефтчи” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Расуловнинг ПФЛга клуб томонидан унга берилиши керак бўлган ойлик маоши бўйича мурожаати ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра, “Нефтчи” футбол клуби 2017 йилги мавсумда футболчига шартномада кўрсатилган маошни тўлиқ бермагани, ҳеч қандай асоссиз унинг маошидан 8 млн сўм ушлаб қолгани аниқланди. Гап шундаки, футболчи 2017 йилги мавсум давралар оралиғида клуб сафида ўртоқлик ўйинида жароҳат олганди. “Нефтчи” клуби эса жароҳат олган футболчинининг маошидан шартномага зид ҳолда 8 млн сўм (футболчи майдонга тушмаган 4 ой учун 2 млн сўмдан) ушлаб қолган. 

Шартнома шартларида клубнинг ўзбошимчалик билан футболчининг маошидан ушланиб қолиши ҳолати келишувга зид эканлиги ва ҳеч қандай қонуний асосга эга эмаслиги аниқланди ва Футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиши ва ўйинчиларнинг мақомини белгилаш қўмитаси футболчига клуб томонидан маош тўлиқ қопланиши ҳақида қарор чиқарди.