"Нефтчи" бу сафар ғалаба қозонди

Аввал хабар берганимиздек бугун Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида ўзининг навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафар фарғоналикларга Бекободнинг “Металлург” клуби ёшлари рақиблик қилишди. Учрашув “Нефтчи”нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиевнинг киритган ажойиб голи фарғоналикларга ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтиш лозимки, "Нефтчи" бундан аввалги ўртоқлик ўйинида "Навбаҳор" билан куч синашган ва учрашув 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланган эди.

Назорат учрашуви. 14.02.2018

Тошкент. “Қибрай” стадиони

“Нефтчи” – “Металлург” 1:0

Гол: Анвар Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!