"Нефтчи" етакчи футболчиси билан янги шартнома имзолади

Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" ПФК мураббийлар штаби жамоа таркибини шакллантириш борасида селекция жараёнида изчиллик билан фаолият юритмоқда.

Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган тажрибали ярим ҳимоячи Шерзод Каримов билан шартнома муддати узайтирилди.

Маълумот учун, ўтган мавсум Каримов Про-Лигада 18та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол уришга эришган.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!