"Нефтчи" етакчиси "Навбаҳор" аъзоси бўлиш арафасидами? Фарғонада нима гап?
SPORTS.uz сайти журналисти - Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм каналида "Нефтчи" қанот ҳимоячиси - Умар Аҳдамзоданинг трансфери масаласида пост қолдирди. Унга кўра, футболчи билан "Навбаҳор" қизиқиб қолган.
"Бизга маълум бўлишича, мавсум кашфиётига айланган Умар Адҳамзода келаси мавсумми "Навбаҳор"да ўтказади.
Футболчи "лочинлар" билан оғзаки келишувга эришган. Қанот ҳимоячисига "Навбаҳор" молиявий бақувват таклиф билан чиққан.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз"
Кўп ўтмай, каналда айнан шу мавзудаги иккинчи пост ҳам чиқди. Унга кўра, фарғоналиклар бу трансфер амалга ошиши йўлидаги сўнгги сўзга эга эканлиги маълум қилинган. Шунингдек, Норбой Муаллим "Йўлбарслар"нинг келажак режалари билан ҳам ўртоқлашиб ўтди.
"Умар Адҳамзода масаласи кўтарилгач, Норбой Муаллим алоқага чиқди.
Унинг айтишича, фарғоналиклар келаси мавсумда Суперлиганинг энг "бели бақувват" жамоасига айланади. Шу боиси, ҳозирданоқ номдор футболчилар билан музокаралар бошланган.
Манбанинг хабар беришича, фарғоналиклар агар Умарни олиб қолишни истаса, ҳеч қаерга қўйиб юбормайди, аммо Адҳамзода билан Суперлига жамоалари қизиқиб қолгани рост. Унга талабгорлар орасида бошқа грандлари ҳам бор. Ҳатто, Адҳамзодага ойига 11 минг доллар маош таклиф қилингани ҳақидаги маълумот ҳам ўзини оқлади.
Қисқаси, келаси мавсумда "Нефтчи" (вилоят ҳокимининг режалари ўзгармаса) энг кўп муҳокама қилинадиган жамоага айланади. Адҳамзода масаласида эса, сўнгги сўзни "йўлбарслар" айтади. "Навбаҳор" томони, трансфер ойнаси очилмагунига қадар бу маълумотни тасдиқламаслиги аниқ."
Эслатиб ўтамиз, Умар Адҳамзода Суперлига доирасидаги ўйинларда ўз ҳисобига 3 ассист ва 2 голни ёздириб қўйган.
Фикрлар