"Нефтчи" футболчиси ижарага берилди
"Нефтчи" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Далер Тўхсанов фаолиятини яна Тошкентда давом эттиради.
Футболчи ярим мавсум ижара асосида "Олимпик МобиУз" жамоасида фаолият олиб боради. Футболчи Олимпия терма жамоасига яхшироқ формада бормоқчи ва шу сабаб кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун собиқ клубига қайтди.
Эслатиб ўтамиз, Далернинг "йўлбарслар" билан 2029 йил охирига қадар мўлжалланган шартномаси бор ва клуб ҳам уни сотмоқчи эмас. У ҳозирга қадар фарғоналиклар сафида жами 3 та - битта Суперлига ва икки бора Ўзбекистон кубоги беллашувларида майдонга тушди.

Фикрлар