"Нефтчи" футболчиси легионерга айланди. У Малайзия клуби билан шартнома имзолади

Ўтган мавсумда "Нефтчи" таркибида мазмунли ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиев Малайзиянинг "Кучинг Сити" клубига трансфер қилинди.

Қўзиев якунланган мавсум давомида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол муаллифига айланди ва 1 голга ассистентлик қилди. Шу билан бирга, у ушбу мавсумда фарғоналикларнинг тўпурарлар рўйхатида Аброрбек Исмоилов сингари бир хил кўрсаткичга эга бўлди.

"Сирожиддин Қўзиевнинг кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаган ҳолда, жамоамиз шарафини ҳимоя қилишда қўшган муносиб ҳиссаси учун ташаккур айтиб қоламиз!", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Neftchi
16/12/2022 19:21
Omadingmi bersin Sirojiddin