
"Нефтчи" ғалабани қўлдан чиқарди
Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бугун иккинчи назорат ўйинини ўтказди. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги жамоа Қозоғистоннинг “Аксу” клубига қарши майдонга тушди.
Биринчи бўлимда Улуғбек Ҳошимовнинг голидан сўнг “Нефтчи” ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Иккинчи бўлим рақиб жамоа ҳисобни тенглаштирди ва 1:1 ҳисоби учрашув охиригача ўзгармади.
“Нефтчи”: Машҳур Муҳаммаджонов, Дарко Станоевич, Ҳусниддин Ғофуров, Даниэль Стойкович, Мирзоҳид Ғофуров, Лутфулла Тўраев, Александр Ешич, Сирожиддин Қўзиев, Улуғбек Ҳошимов, Ойбек Қиличев, Ҳусниддин Ғофуров.
Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Шерзод Каримов, Шодиёр Хожиматов, Умар Адҳамзода, Абдуллоҳ Олимов, Марко Шарич, Иззатилла Абдуллаев, Муҳсин Убайдуллаев, Суннатулло Абдуллажонов.
Фикрлар