"Нефтчи" Игорь Тарандан сўнг яна 6 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Суперлигада бироз омади юришмаётган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ёзги трансфер даврида ўз сафини бир қатор футболчилар билан кучайтирди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра фарғоналиклар тажрибали ҳужумчи Игорь Тарандан сўнг яна 6 нафар футболчи билан шартнома имзолашган.

1. Музаффар Абдуллаев (Дарвозабон, "Қўқон-1912")

2. Дилёр Ирматов (Ҳимоячи, "Металлург")

3. Ислом Тошпўлатов (Ярим ҳимоячи, "Қўқон-1912")

4.Шерзод Ҳакимов (Ҳужумчи, "Ифтихор")

5.Андрей Сидоров (Ҳужумчи, "Қизилқум")

6.Достонбек Тошматов (Ҳужумчи, "Зомин")

Шунингдек, ўз вақтида ўринбосарлар сафида фаолият олиб борган футболчилар Эламон Каримов, Илҳом Ваҳобов, Илҳом Ибрагимов, Ибод Абельфазов ҳамда Шахзод Усмоновлар клуб билан расмий келишувга эришдилар.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" айни дамда Суперлиганинг ортда қолган 14 тур якунларига кўра 6 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!