"Нефтчи" иккинчи назорат баҳсида ғалаба қозонди. Алибоев ва Искандеровдан гол!
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" Анталиядаги тайёргарлик доирасида иккинчи назорат ўйини ўтказди.
Словениянинг "Алюминий" жамоасига қарши кечган беллашув "йўлбарслар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, 15-дақиқада рақиб хатосидан сўнг Икром Алибоев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Жамшид Искандеров жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Учрашув финишига яқин рақиб ҳам гол урди.
Шу тариқа, Ислом Исмоилов шогирдлари ғалабани тантана қилди.



Фикрлар