“Нефтчи” лагеридан дараклар
Ўтган мавсумни муваффақиятсиз ўтказган ҳолда Про-лигага тушиб кетган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси янги мавсумга пуҳта тайёргарлик кўрмоқда.
Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси Про-лиганинг "А" гуруҳида ўз юришини давом эттиради. Мавсум старти олдидан клубнинг қатор тажрибали футболчиларни тарк этган эди.
Кетганларнинг ўрнини эса Ҳайдаров "Қўқон-1912"дан Носирбек Отақўзиев, Баҳодир Акрамов келиб қўшилган бўлса, шунингдек Руслан Мелзиддинов ҳам фаолиятини "Нефтчи"да давом эттириши кутилмоқда. Олган маълумотларимизга кўра, ўтган мавсумни "Андижон"да ўтказган Суннатилла Мамадалиев ҳам "Нефтчи"да тўп суриши мумкин.
Айни вақтда жамоа назорат учрашувлари орқали мавсумга тайёргарлигини давом эттирмоқда. Ўтган ҳафтада клуб Андижоннинг "Раш-Милк" клуби билан 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Фикрлар