"Нефтчи" легионери билан шартномани узайтирди
"Нефтчи" клуби легионер ўйинчиларидан бири Зоир Жзрабоев билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати қуйидагича хабар қилади:
"Зоир Жўрабоев Тожикистон миллий терма жамоасининг аъзоси сифатида қўшни давлат футболини ривожлантиришга баракали ҳисса қўшган спортчиларидан биридир. Маълум муддат "Сурхон" футбол клуби таркибида ҳам қизғин фаолият юритган. "Нефтчи"га Виталий Левченко бош мураббий этиб тайинлангач, мураббийлар штаби Зоир Жўрабоевни Фарғонада тўп суришга таклиф этди.
Шу тариқа, футболчи бу йилги мавсумда "Нефтчи"нинг пешқадамлик сари дадил қадамлашида фаол иштирок этиб, ҳимоячи сифатида жамоанинг қатор учрашувларида ғолибликни қўлга киритиши ва ниҳоят мавсумни пешқадамлар сафида якунлашига муносиб ҳисса қўшди. Ана шуларни ҳисобга олиб клуб раҳбарияти у билан тузилган шартномани узайтиришга қарор қилди.
Зоир Жўрабоев якунига етган мавсумда Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси мусобақасида 25 учрашувда майдонга чиқиб, 2065 дақиқа харакат қилди. Мавсум давомида битта гол уришга эришган ва икки голга ассистентлик вазифасини бажарган".
Фикрлар