"Нефтчи" матбуот хизмати клубга янги президент тайинланганини эълон қилди!

Хабиб Сирожитдинов "Нефтчи" клубининг  президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Кеча "Истиқлол" стадионида Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров бошчилигида "Нефтчи" жамоасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими футболни янада ривожлантириш, "Нефтчи" клуби қўлга киритаётган ютуқларни кўпайтириш ва жамоанинг Суперлига мусобақаларида пешқадамликни мустаҳкамлаб олишини таъминлаш, бунинг учун  клуб  раҳбарияти, футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар масъулиятини кучайтириш масалаларига батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, вилоят ҳокими клуб президентлигига Хабиб Сирожитдинов тайинланганлигини эълон қилди. Айни пайтда Хабиб Сирожитдинов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!