"Нефтчи" мураббийи: "Бугунги таркибимиз Россия премьер-лигаси жамоасига қараганда устунроқ ҳаракатланди"

“Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Россия премъер-лигаси вакили “Урал”га қарши халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этди. 0:0 ҳисобида якунланган учрашувдан кейин “Нефтчи” жамоаси мураббийи Владимир Ежуров фикрлари билан ўртоқлашди.

“Таассуротларим, бу ўйин биз учун жуда муҳим эди. Халқаро мақомда бўлганлиги учун йигитлар шунга яраша бу ўйинга яхши “настрой” қилишди. Яхши ўйин намойиш этиш учун бугун қўплаб захира таркиб ўйинчилари майдонда ҳаракатланишди. Ҳужумда унча ўхшамади, креативлик ва кайфият етишмади. Бу йиғиндаги биринчи ўйинимиз. Ўйлайманки,  кейинги баҳсларда ишончли ҳаракат қила оламиз. Бугунги таркибимиз Россия премьер-лига жамоасига қараганда устунроқ ҳаракатланди.

Ҳа, тушуниб турибмиз, жавоб ўйини бор. У ерда бизга бироз қийин бўлади. Лекин йигитлар бу жамоа билан ўйнаш мумкинлигини тушунишди. Агар бироз янада кайфият қўшсак яхши натижага эришамиз.

Албатта, бугун иккита янги футболчиларни туширдик. Шароф Муҳиддинов ва Вакип ўйнади. Уларни жамога киришиб кетишига бироз вақт бор. Лекин Шароф яхши ўйин намойиш этди. Уни қандай ўйинчилигини биламиз. Тўғри, у хали юз фоиз тайёр эмас. Биз унга ишонч билдирмоқчимиз, ёзги йиғинларда ўз устида ишлайди ва бизнинг асосий ўйинчимизга айланади”, - дейди Ежуров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!