"Нефтчи" мураббийи: "Рақиб ўйлаганимиздан анча тартибли ўйин кўрсатди

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Бунёдкор" – "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Владимир Ежуров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ғалаба ортида катта меҳнат ётибди, хамма хис қилиб турган эди вазиятимиз оғир, лекин футболчилар бугун берилган топшириқларни тўғри бажаришди. Машғулотларда берилган кўрсатмалар ўз самарасини берди, бироқ ҳатолар хам бор уларни бартараф этишга харакат қиламиз. Умуман олганда жамоамиз бугун ғалаба қозонди. Буни барчамиз ҳохладик. Жамоамиз мухлисларини табриклайман. 

"Бунёдкор жамоаси ўйлаганимиздан анча тартибли ўйин кўрсатди, лекин якунда барибир ғалаба қозона олдик. Кейинги ўйинларда "қалдирғочлар" га омад тилайман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!