"Нефтчи" назорат ўйинида Қирғизистон U-23 термасини мағлуб этди

Бугун Қиргулидаги қароргоҳ стадионида Виталий Левченко шогирдлари чемпионат баҳсларига тайёргарлик доирасида режадан ўрин олган Қирғиз Республикасининг U-23 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз,  “Нефтчи” мураббийлари бугун барча футболчиларга тўп суриш учун имконият яратиб беришди. Биринчи бўлимда захирада бўлган футболчилар иккинчи бўлимда ўйинга қўшилишди. Учрашув эса мезбонларнинг устунлигида кечди.

Биринчи бўлимнинг 10-дақиқасида ҳимоячилардан қочиб кетган Тома Табатадзе қўполлик эвазига тўхтатилди. Бу вазиятда бош ҳакам пенальти белгилашга мажбур бўлди. Пенальтини эса жабрланувчининг ўзи, яъни Тома Табатадзе аниқ амалга ошириб, ўйинда ҳисобни очди. Кейинчалик вакилларимиз бир қатор  комбинацион ҳужумлар орқали ҳисобни оширишга яқин эдилар. Лекин меҳмонлар посбони ишончли ўйнаб барча хавфларни бартараф этишга муваффақ бўлди. Танаффусга жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан чиқишди.

Иккинчи бўлимда тўлиқ янгиланган таркиб билан майдонга чиққан “Нефтчи” аъзолари ўйин давомида тўлиқ устунликка эришиб, кетма-кет хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо барча уринишлар самарасиз бўлиб чиқди ва якунда беллашув фарғоналикларнинг минимал 1:0 ҳисобидаги натижаси билан тугади.

"Нефтчи -  Қирғизистон U-23 - 1:0 (1:0)

14 июнь. Фарғона. Қиргули.

Голр: Тома Табатадзе,10' пен. (1:0)

"Нефтчи": Акбар Тўраев, Нодирхон Неъматхонов, Умар Адҳамзода, Мирзоҳид Ғофуров, Анвар Ғофуров, Тома Табатадзе, Диёржон Туропов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Олексий Ларин, Фозил Мусаев, Муродбек Бобожонов

Қирғизистон U-23: Нурланбеков Курманбек, Зарипбеков Элдиар, Кумарбай Баяман, Нурлан Уулу Адилет, Канибеков Адилет, Бактибеков Нурбол, Бекбердинов Арслан, Токтосунов Дастанбек, Култаев Эрбол, Бекбердинов Мирлан, Абилов Эрназ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!