"Нефтчи" нормативларни топширмоқда

Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида ЎФА техник ривожлантириш бошқармаси илмий-техник ходими Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар “Нефтчи” футболчиларидан жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни қабул қилишди. Бу ҳақда фарғоналиклар матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур тест синовларини ўтказишдан асосий мақсад, ҳар бир клуб футболчиларининг ойдан-ойга жисмоний жиҳатдан ўзининг оптимал формасига кириб бораётганини синовдан ўтказиш ҳамда назоратга олишдан иборат саналади.

Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш, “YO-YO” тест-синовларини топширишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!