"Нефтчи" ўртоқлик учрашувида Польша клуби билан дуранг ўйнади, таркибда янги номлар бор

Туркиянинг Анталья шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Виталий Левченко бош мураббийлигидаги "Нефтчи" жамоаси дастлабки ўртоқлик-назорат учрашувида Польшанинг "Висла" Краков клуби билан куч синашди.

Биринчи бўлим польшалик футболчиларнинг устунлигида ўтган бўлса-да, танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан йўл олди. Иккинчи бўлимда фарғоналиклар амалга оширилган бир қатор ўзгаришлар эвазига ўйин суръатини бироз тенглаштирди. 

"Йўлбарслар" қуйидаги таркибда майдонга чиқди: Мисяк, Убайдуллаев, Ларин, Мишенко, Батюшин, Адхамзода,  Ғуломов, Туропов, Тўхтасинов, Шаркич, Муртазаев. 

Иккинчи бўлимда эса асосий таркиб тўлиқ алмаштирилди ва қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилди: Валиев, Табатадзе, Жўрабоев, Неъматхонов, Абдуллажонов, Олимов, Абдуллаев, Ғофуров, Ҳошимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!