
"Нефтчи" қайтмоқда (видео)
Лигада жон сақлаш йўлида кураш олиб бораётган "Нефтчи" жамоаси бу тур ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилди.
Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан поёнига етди.
7-дақиқада Авазбек Ўлмасалиев ҳисобни очди. Орадан 15 дақиқа ўтар-ўтмас Ислом Рашидхонов чиройли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этиб, мувозанатни тиклади.
Тайм сўнггида "аждарлар" посбони Санжар Қувватов билан бирга-бар вазиятга чиқиб борган Шерзод Ҳакимов дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб ташлади ва фарғоналикларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Учрашувга якуний нуқтани эса Достонбек Тошматов қўйди - 3:1, "Нефтчи" фойдасига. Мазкур ғалаба эвазига Баҳром Ҳайдаров шогирдлари ўз очколари сонини 13 тага етказиб олишди ва сўнгги ўринни тарк этишди.
Қуйида эса ушбу ўйин видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.
Фикрлар