"Нефтчи" Қирғиз Республикасининг Олимпия терма жамоаси ва "Пахтакор"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси юзага келган кичик танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида иккита назорат учрашувини режалаштириб, уларга пухта тайёргарлик кўрмоқда.

14 июнда Қиргулидаги қароргоҳ стадионида Қирғиз Республикасининг Олимпия терма жамоаси "Нефтчи"нинг меҳмони бўлади. 18 июнда эса "йўлбарслар" Тошкентда амалдаги чемпион "Пахтакор" билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ҳар иккала беллашув ҳам фарғоналикларнинг расмий баҳсларга жиддий ҳозирлик кўриш, ғалабага чуқур ишонч ва шиддат билан эришиш истакларини рўёбга чиқаришда муҳим синов-омил бўлади.

                                                                                                                                 "Нефтчи" ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!