
“Нефтчи” Россия клубини енгди
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини давомида ўртоқлик учрашувларида ҳам иштирок этмоқда.
Фарғоналиклар Россия Премьер-лигаси вакили “Рубин” билан куч синашди.
Учрашувда Тома Табатадзе томонидан киритилган ягона гол ҳамюртларимизнинг кичик ҳисобдаги ғалабасига етарли бўлди.
Белекдаги баҳснинг иккинчи бўлимида “Рубин”даги легионеримиз Рустам Ашурматов ҳам майдонга тушди.
“Нефтчи” Суперлиганинг биринчи турини 8 март куни Тошкентда бошлайди ва “Бунёдкор” жамоаси меҳмони бўлади.
Фикрлар