"Нефтчи" сафида яна бир легионер пайдо бўлди (Фото)
"Нефтчи" клуби иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда. Фарғоналиклар йиғин давомида ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этмоқда.
Жамоа янги мураббийи Виталий Левченко таркибни кучайтиришга эътибор қаратган. Жамоа сафига россиялик дарвозабон Евгений Конюхов келиб қўшилди.
Ҳозирча, посбон фарғоналиклар билан шуғулланмоқда ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушяпти. Клуб матбуот хизмати ҳали шартнома борасида маълумот бермади.
Евгений Конюхов Россия клубиларида фаолият юритган. "Химик", "Торпеда", "Нижний Новгород", "Крилья Советов" каби клублар дарвозасини қўриқлаган посбоннинг охирги жамоаси "СКА-Ростов" ҳисобланади.
Фикрлар