"Нефтчи" сербиялик ҳужумчи билан келишувга эришди

  • 2 февраль, 2022, 12:48
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча Шаҳзод Убайдуллаев билан шартнома имзолаган “Нефтчи” клуби бугун яна бир трансферни эълон қилди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бу сафар сербиялик ёш ва истеъдодли ҳужумчи Марко Шарич билан шартнома имзоланди.

Tecno

нефтчи2_1

Маълумот учун, Марко Шарич 1998 йил 28 ноябрь санасида Сербиянинг Белград шаҳрида туғилган бўлиб, фаолияти давомида "Чукарички", "Раднички", "Рад" каби клубларда тўп сурган. "Нефтчи"га келишидан олдин охирги ўйнаган жамоаси "Металац" клуби  ҳисобланади. Сербия чемпионатида 59 та учрашувда майдонда ҳаракатланган 23 ёшли  футболчи 11 та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!