"Нефтчи" таслим этган "Заря" футболчиси клиник ўлимга дучор бўлди
Украинанинг "Заря" клуби ҳимоячиси Олег Данченко жамоасининг Туркиядаги йиғинида клиник ўлимга дучор бўлди, деб хабар бермоқда «Обозреватель» нашри.
Манбанинг ёзишича, футболчининг юраги уч марта тўхтаган, бироқ бахтли тасодиф туфайли футболчининг ҳаёти сақлаб қолинган. “Заря”нинг 13 февраль кунги машғулотларида оғир юкламалар бўлмаган, бироқ 28 ёшли украиналик футболчи бирдан ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган. Ўйинчининг юраги дефибрилатор ёрдамида австриялик шифокорлар томонидан қутқариб қолинган. Футболчи энди жаррохлик амалиётини бошдан кечириши мумкин ва шу сабабли у ҳозирда касалхонага ётқизилган.
Маълумот учун, Олег Данченко фаолияти давомида "Анжи", "Рубин", "Енисей" ва "Уфа" каби жамоаларда ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, “Заря” кеча Анталиядаги ўртоқлик ўйинлари доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Фикрлар