Ads

Чемпионатнинг қолган қисмига тайёргарликни давом эттираётган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Тошкент шаҳрида кичик йиғин бошлади.

Йиғин доирасида иккита назорат учрашивини ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда. Бугун дастлабки беллашувда Наманганнинг "Навбахор" жамоаси рақиблик килса, 2 июль куни эса фарғоналиклар Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси билан куч синашишади.

Иккала назорат ўйинларини ўтказишдан мақсад – чемпионатнинг қолган қисмига тайёргарликни давом эттириш ва жамоага янги келиб кўшилган футболчиларни кўрикдан ўтказишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, бугунги "Нефтчи"-"Навбахор" баҳси Қибрайдаги ўйингохда бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:30 га белгиланган.