"Нефтчи" янги мадҳияга эга бўлди

Янги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида иштиок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби янги мавсум олдидан бир қатор ижобий ишларни олиб бормоқда.

Клуб матбуот хизмати, “Жонкуяр мухлислар” фан-клуби ҳамда “Рухсор” ФМ радиоси хамкорлигида “Нефтчи” жамоасининг мадҳияси яратилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эндиликда мазкур мадҳия ўйинлар чоғида мухлислар томонидан ижро этилади. Ушбу мадҳияни “Рухсор” радиоси ижодкорлари Наврузбек Магрипов ҳамда Бегзод Ғофуровлар  ижро этишди.

Клуб расмий мадхияси жамоа раҳбарияти томонидан ҳам мақулланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!