Ads


20 октябрь куни Фарғона шаҳридаги "ФарДу" СМ стадионида Баҳром Ҳайдаров мураббийлигидаги "Нефтчи" ёшлар жамоаси Шаҳбозбек Мўминов бошчилик қилаётган "ФарДу" жамоаси футболчиларига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этишди. Баҳсда жанговор 3:3 ҳисоби қайд этилди, дея "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Нефтчи" жамоаси 25-турни ўтказиб юборгани боис, юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган жамоамиз мураббийлар штаби бир қатор янги ёш футболчиларни кўрикдан ўтказишди. Айтиш керакки, шу куни "Нефтчи" футбол мактибида таҳсил олаётган ёш ўйинчилар ўринбосарлар сафида ўз имкониятларини ишга солишди. Шунингдек, беллашувда "ФарДу" вакиллари ҳам ўзларида яхши таассурот қолдиришди. Учрашувни бир қанча футбол мухлислари ва Олийгоҳ талабалари юқори қизиқиш билан кузатиб боришди.

Жамоалар қуйидаги таркибда баҳсда иштирок этишди.
"Нефтчи": Муҳаммаджонов, Неъматов, Комилов, Ғоибжонов, Исаков, Хожиматов, Маназаров, Валиев, Асқаралиев, Маъмуров, Артиков
"ФарДу": Мирзаакбаров, Холматов, Муҳаммаджонов, Салимжонов, Абдумуминов, Қучқоров, Ғуломов, Мадаминов

"Нефтчи" матбуот хизмати

Минбар

Барча блоглар