"Нефтчи"да ҳорижлик мураббийлар иш бошлади

  • 20.01.2026 22:33
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“НЕФТЧИ” ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИДА ҲОРИЖЛИК МУРАББИЙЛАР ИШ БОШЛАДИ

Tecno

Фарғона шаҳрида “Нефтчи” футбол академияси ўз фаолиятини бошлаб, айни пайтда ёш футболчилар гуруҳлари шакллантирилмоқда. Академияга халқаро тажрибага эга мутахассислар — латвиялик Эдгарс Кленаускс ҳамда украиналик Олександр Близнюк жалб этилди.

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур хорижлик мураббийлар билан учрашиб, академия фаолияти, ёш футболчиларни тайёрлаш тизими ва келгуси режалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда Фарғона вилоятида футболга қизиқувчи ёшлар сонининг кўплиги, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, профессионал футболчиларни тайёрлаш ҳамда ҳудудни мамлакатнинг етакчи футбол марказларидан бирига айлантириш асосий вазифа экани таъкидланди.

Вилоят раҳбари янги иш бошлаётган мураббийлар фаолиятига муваффақият тилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!