"Нефтчи"га янги мураббий келмоқда! У аввал ЦСКА ва "Краснодар"ни бошқарган
Москванинг ЦСКА клуби собиқ бош мураббийи Виктор Гончаренко фаолиятини Озарбайжонда давом эттириши мумкин.
44 ёшли беларуслик мутахассис тез орада “Нефтчи” билан шартноманинг якуний тафсилотларини келишиб олиш учун Бокуга учиб кетиши керак, дея хабар бермоқда россиялик журналист Иван Карпов.
Маълумот учун, “Нефтчи” ўтган мавсумда клуб Озарбайжон чемпионатида 2-ўринни эгаллади.
Гончаренконинг сўнгги иш жойи эса “Краснодар” клуби бўлган. У ушбу жамоадан жорий йилнинг январь ойида истеъфога чиқарилган.
Фикрлар