Суперлигага қайтган “Нефтчи” таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши шубҳасиз. Чунки клуб янги мавсумда жиддий мақсадлар учун курашиши кутиляпти. Шунга яраша жамоада келди-кетдилар бўлиши табиий.

Ёдингизда бўлса, про лига баҳслари тугамасидан аввалоқ клубнинг тўпурар ҳужумчиси Марко Обрадович билан хайрлашишганди. “Нефтчи”нинг Суперлигага қайтишига катта ҳисса қўшган Акмал Шораҳмедов ҳам у ердан кетди ва энди мураббий сифатида “Локомотив”да иш бошлади.

Sports.uzга маълум бўлишича, ушбу ўйинчилардан ташқари Шавкат Муллажонов, Шерзод Каримов, Собит Синдаров каби ўйинчилар ҳам “Нефтчи”ни тарк этишган. Клуб эса ҳозирда янги ўйинчилар билан қизғин музокараларга киришган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!