"Нефтчи"нинг Анталиядаги рақиблари ойдинлашмоқда. Улардан бири Украинанинг "Шахтёр" клуби

Янги мавсум олдидан "Нефтчи" жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиладиган йиғин доирасида қатор кучли ва тажрибали жамоаларга қарши назорат учрашувларини ўтказади.

Йиғин учун рақиблар эҳтиёткорлик билан танланиб, жамоанинг жисмоний ва тактик тайёргарлигини юқори даражада синовдан ўтказиш мақсад қилинган. Клуб матбуот хизмати рақиблар ҳам маълумот берди.

12.01 — “Қарабоғ” (Озарбайжон)
Озарбайжоннинг энг кучли клубларидан бири, мамлакат футболининг етакчи жамоаси. Еврокубокларда мунтазам иштирок этиб келаётган тажрибали рақиб.

16.01 — “Алюминиж” (Словения)
Словения чемпионатида иштирок этувчи барқарор жамоа. Интизомли ўйин услуби ва жисмоний тайёргарлиги билан ажралиб туради.

19.01 — Рақиб аниқланади
Ушбу санадаги назорат учрашуви учун рақиб жамоа танлаш жараёнида. Яқин кунларда расман эълон қилинади.

28.01 — Рақиб аниқланади
Ушбу санадаги назорат учрашуви учун рақиб жамоа танлаш жараёнида. Яқин кунларда расман эълон қилинади.

31.01 — “Аркадаг” (Туркманистон)
Туркманистоннинг амалдаги чемпиони. Сўнгги мавсумларда юқори натижалар қайд этиб келаётган кучли ва амбицияли жамоа.

05.02 — “Шахтёр” Донецк (Украина)
Европада катта тажрибага эга, Украина футболининг гранди. Жамоамиз учун энг жиддий синовлардан бири бўлади.

07.02 — “Александрия” (Украина)
Украина чемпионати иштирокчиси, ўтган мавсум Украинанинг вице-чемпиони.

10.02 — “Динамо” Батуми (Грузия)
Грузиянинг етакчи клубларидан бири. Техник ва комбинацион футбол услубига эга жамоа.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!