“Нефтчи”нинг назорат ўйинидаги рақиби ўзгарди
Аввал хабар берганимиздек, Туркияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган “Нефтчи” клуби ўқув-машғулот йиғини доирасида бир нечта ўртоқлик назорат учрашувларини ўтказишни режалаштирган эди. Жумладан, эртага Донескнинг “Шахтёр” клубига қарши навбатдаги назорат баҳси белгиланган эди.
Бироқ номаълум сабабларга кўра, украиналиклар мазкур учрашувни ўтказишдан бош тортишди. Шу сабабли фарғоналиклар раҳбарияти зудлик билан янги рақиб излашга киришди ва эртанги назорат учрашуви учун Қирғиз Республикасининг амалдаги чемпиони — Иссиқкўл вилоятининг “Барс” клуби билан келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” — “Барс” (Қирғиз Республикаси) учрашуви эртага Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади.
Фикрлар